|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

“Аслида, ҳаммамиз ўз ҳаётимизнинг қурувчисимиз” – дейди тажрибали қурувчи Мирзо Улуғбек Холҳанов

Муҳим хабарлар

Бир неча йилдирки, август ойи қурувчилар учун аҳамиятли ҳисобланади. Чунки айнан августнинг иккинчи якшанбаси – Қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Йил давомида юзлаб қурувчилар ҳақида ҳикоя қилган бўлсак-да, байрам арафасида уларнинг фаолиятига янада яқиндан назар солишимиз, соддадил, заҳматкаш бунёдкорларимизга ҳурматимиз ифодаси бўлиб хизмат қилади. Бугунги ҳикоя қиладиган қаҳрамонимиз ҳам кўплаб бунёдкорлик ишларини амалга оширган тажрибали қурувчилардан. Билганларини ёшларга ўргатишдан чарчамайдиган қаҳрамонимиз ўз ҳаётий фалсафасига эга.
Айни пайтда юртимизда “REAL HOUSE” бренди остида фаолият юритадиган “LOTUS GAZ INVEST” МЧЖда бош муҳандис вазифасида ишлаб келаётган Мирзо-Улуғбек Холҳанов 1961 йил Наманган шаҳрида туғилган. Мактабни битириб, пойтахтдаги Темир йўл муҳандислари институтининг қурилиш факультетига ўқишга киради. Ўқишни битиргач, институт томонидан берилган йўлланма асосида Қўқон темир йўл станциясида оддий ишчи сифатида фаолиятини бошлайди. Кўп заҳматлар, тинимсиз меҳнат ва сабр ўз натижасини бермасдан қолмади. Аста-секин Фарғона темир йўл бўлими мастерлигига кўтарилди. Бир кун Фарғона, бир кун Наманган, хуллас, водий бўйлаб тинимсиз ҳаракатли ҳаёт уни толиқтирди. Бу давр мобайнида кўплаб кўприклар қурилишига масъул бўлди. Соҳада яхшигина тажриба тўплагач, “Агропромстрой” қурилиш бирлашмасида фаолиятини давом эттира бошлади. Кейинчалик бирлашма иккига бўлинади. “Агропромстрой” ва “Колхозстрой” трестига бўлинган бирлашма суҳбатдошимизни “Колхозстрой” трестида иш фаолиятини давом эттиришга йўналтиради.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img