|

|

2026 йил 26 Апрель, Якшанба
spot_img

Кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик қай даражада?

Муҳим хабарлар

Ҳозирги кунда барча соҳада бўлгани каби уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида ҳам салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Йилдан йилга мавжуд муаммоларга ечим берилиб, олдинда турган вазифалар тизимли ҳал этилмоқда. Соҳадаги сўнгги ўзгаришлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева иштирок этиб, кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида журналистлар ҳам ўзини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олишди. Жумладан, вазирлик томонидан минимал тарифлар белгиланиши, коммунал тўловлар оширилиши мулкдорлар учун қандай манфаат бериши, қандай афзалликлар тақдим қилиши ҳақидаги саволга Озода Жўраева шундай жавоб берди:
– Вазирлик томонидан минимал тарифлар белгиланди. Ҳар бир кўп қаватли уйни маълум стандартлар асосида сақлаш, бошқариш талаб этилади. Бу эса яхшигина иқтисодий харажатлар дегани. Барча ҳолатларни таҳлил қилган ҳолда минимал тарифлар белгиланди. Бу эса ўз навбатида кўп қаватли уйлардаги жорий таъмирлаш, хизматлардаги қулайликлар кўринишида мулкдорлар ҳаётида акс эта бошлайди. Шу сабабли, аҳолига тушунтириш, тарғибот ишлари тўғри олиб борилиши муҳим. Журналистлар янги кўп қаватли уйларда қувур ёрилиши, сув тошиши, тармоқдаги узилишлар кузатилаётгани аҳолида норозилик келтириб чиқараётганига ҳам диққат қаратишди. Вазир ўринбосари бу саволга жавобан, аҳолида истеъмол маданияти етишмаётгани, кўп қаватли уй-жойлар ҳам хусусий мулк эканини, аҳолидан ижтимоий ҳурмат асосида яшаш талаб этилишини таъкидлади.
Бундан ташқари, матбуот анжуманида бугунги кунда лифтлардан фойдаланиш, уларни ишлаб чиқариш, хавфсизлик масалалари ҳам жиддий муҳокама этилди. Шу билан бирга, сносга тушган уйларга компенсация тўланиши, аҳолини кўчириш жараёнидаги ноқулай ҳолатлар ҳам санаб ўтилди. Бу ҳақда вазирлик бошқарма бошлиғи Обиджон Мўминов ўз фикрлари билан шундай ўртоқлашди:
– Бугунги кунда лифтларнинг нархи ўртача 300 миллиондан 500 миллионгача. Замонавий лифтларда АДР тизими мавжуд бўлиб, чироқ ўчганда захира қуввати билан ишлай олади. Эндиликда лифтлар диспетчерлик тизимига эга бўлсагина эксплуатацияга рухсат этиладиган бўлди. Олдин бундай талаб мавжуд бўлмаган. Бу эса хавфсизлик даражаси ошишига хизмат қилади. Бугунги кунда лифтларни янгилаш учун давлат бюджетидан 187 млрд ажратилган бўлиб, 528 та лифтни қайта ўрнатиш ва янгилаш кўзда тутилган. Республикада 1,4 млндан ортиқ хонадондан иборат 42 072 та кўп квартирали уй мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, жорий йилда 5 409 та кўп квартирали уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида таъмирлаш режалаштирилган

 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img