Ичимлик суви инсон ҳаётининг ажралмас қисмидир. Шундай бўлсада, бу неъматнинг қадрини билиш, ундан оқилона фойдаланиш, уни асраб-авайлаш масаласида жамиятдаги муносабат ҳали ҳам етарли эмас. Буни Андижон вилояти Қурилиш ва уй-
жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган текширув, назорат тадбирлари ва таҳлиллар ҳам исботламоқда.
Жорий йилда вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда сувнинг инсон саломатлигига хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ичимлик суви сифати бўйича 1018 та таҳлил ўтказилди. Таҳлиллар орқали турли манбалардаги сув таркиби ўрганилди ва назоратга олинди. Бу эса, аҳолининг соғлом турмуш шароитини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

