|

|

2026 йил 20 Май, Чоршанба
spot_img

Экопарк ишга тушди

Муҳим хабарлар

Наврўз айёми шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Навоий вилояти бўйлаб янгидан-янги иншоотларнинг очилиши аҳоли учун қўшалоқ байрам бўлмоқда. Улуғ айём арафасида Навоий шаҳрининг Истиқлол маҳалласи ҳудудидаги эски истироҳат боғи ўрнида замонавий экологик ҳудуд – экопарк фойдаланишга топширилди

Аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун мўлжалланган замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган мазкур экопарк қурилиши “Инсон қадри учун”
тамойилига ҳамоҳанг бўлиб, қутлуғ айёмга муносиб совға бўлди.
Вилоят ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган очилиш маросими тантаналарида юртимизда аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган ислоҳотлар яна бир бор эътироф этилди.
– Маҳалламизда ташкил этилган экопарк қисқа вақт ичида замонавий кўринишга эга бўлди, – деди “Истиқлол” МФЙ раиси Икром Турсунов. – Бу ерда
кенг ва равон йўлаклар қурилди, аҳолининг дам олиши учун замонавий ўриндиқлар ўрнатилди. Фавворалар, кекса нуронийлар учун дам олиш масканлари,
шу билан бирга, байрам тадбирларини ўтказиш учун 300 кишилик павильон
– усти ёпиқ саҳна майдони қурилди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, экопарк
ҳудудида 500 дан ортиқ манзарали дарахт кўчати ўтқазилди. Маълумотларга кўра, бир гектар майдондаги боғ бир кеча-кундузда 220-275 килограммгача карбонат ангидрид газини ютиб, 180-215 килограмм кислород ажратар экан. Бу ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлаш учун етарли. Бошқача айтганда, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондирар экан. Мазкур экопаркимиз эса келгусида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши билан бирга, атроф-муҳитнинг мусаффолигини таъминлашга ҳам муносиб хизмат қилади. Қайд этиш лозимки, бугун қарийб 3 гектар майдонни ташкил этадиган ушбу маскан амалга оширилган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари натижасида кўркам қиёфа касб этган. Боғ бўйлаб
барпо этилган йўлаклар, яшил майдонлар, фавворалар, сўнгги дизайндаги
ёритгичлар, савдо дўконлари, кўнгилочар хизмат кўрсатиш шохобчалари эндиликда маҳаллий аҳолининг муносиб маданий ҳордиқ чиқариши учун хизмат қилади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img