Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва инвестиция дастурлари доирасида республикада қайта тикланувчи энергия манбаларини жадаллик билан ривожлантириш, соҳaга замонавий технологияларни жалб этган ҳолда, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш, аҳолини узлуксиз табиий электр энергияси билан таъминлаш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Бу борада “O‘zbekgidroenergo” АЖ томонидан соҳани янада тараққий эттириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, мамлакат ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини узлуксиз қондириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

