Таълим сифатини яхшилаш фақатгина дарсликларни тартибга келтириш ва
замонавий ўқув дастурларини жорий этиш эмас, балки ўқувчи ва тарбияланувчилар
учун қулай ва хавфсиз жой, замонавий ва фусункор муҳитни яратишни ҳам талаб
қилади. Мамлакатимизда бу борада кейинги йилларда самарали ўқитиш мақсадига
хизмат қилувчи қурилиш ва таъмирлаш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
Айни кунларда 2025-2026 ўқув йилига тайёргарлик доирасида Бухоро вилояти бўйлаб 271 та таълим муассасасида реконструкция ва жиҳозлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

