|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Ишчи гуруҳ ноқонуний меҳмонхона қурилишини ўрганди

Муҳим хабарлар

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Джамбул 4-тор кўчаси 23-уйда жойлашган буюртмачи “Усманов Шахриёр Жамшетович”га тегишли бўлган “Меҳмонхона биноси қурилиши” бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан ишчи гуруҳ тузилди. Вазирлик мутасаддилари, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари, тегишли идоралар, шунингдек, ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ юзага келган ҳолатни жойига бориб ўрганди.
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат олиб бориш даврида буюртмачи ҳандак қазиш ишларини тасдиқланган лойиҳа чизмасига зид равишда олиб боргани аниқланган. Оқибатда, қурилиш технология қоидалари ва техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ён томондан жойлашган бино деворларига тақаган ҳолда ҳандак қазиш ишлари бажарилган. Бунинг оқибатида қўшни обеъктлар зарар кўрган.
Жумладан, ушбу объектга ёнма-ён жойлашган “Orient Plaza” меҳмонхонаси вакиллари ҳам ўз норозилигини билдиришган. Шунингдек, қурилишга тегишли тасдиқланган ишчи лойиҳаси ва йиғма эксперт ҳулосасида бир қатор камчиликлар ҚМҚ ва ШНҚ талабларига зид равишда бажарилганлиги аниқланди.
Шу кунга қадар, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Джамбул 4-тор кўчаси 23-уйда жойлашган буюртмачи жисмоний шахс Шаҳриёр Усмановга тегишли “Меҳмонхона биноси қурилиши” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан 2022 йил 20 сентябрдаги 54600-сонли хулосаси берилган. Шу билан бирга, “Триумф проект” МЧЖнинг 2023 йил  29 мартдаги 012/01-сонли йиғма эксперт хулосаси олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг 2023 йил 14 апрелда Давлат хизматлари агентлиги орқали хабардор этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бошлаган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img