|

|

2026 йил 15 Май, Жума
spot_img

Кореялик мутахассислар Бухорода иссиқлик тизимини ўрганишмоқда.

Муҳим хабарлар

Жаҳонгир Фозилов
Жаҳонгир Фозилов
“O‘zbekiston bunyodkori” газетасининг Жиззах вилояти мухбири.

Куни кеча Республика Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг масъуллари билан учрашган Жанубий Корея Республикаси марказлаштирилган иссиқлик таъминоти корпорацияси – KDHS вакиллари Бухорога келишди. Хорижлик ишбилармонлар кўҳна Бухоронинг кўп хонадонли уйлари ва ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизими лойиҳалари билан яқиндан танишмоқдалар.

Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида бу борада вилоятда амалга оширилаётган ишлар, халқаро илғор тажрибани ўзлаштирган ҳолда кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий тармоқ иншоотларини куз-қиш мавсумида иситишга доир олиб борилаётган инновацион ёндашув хусусида атрофлича маълумот берилди.

Чет эллик мутахассислар Бухоро “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасининг “РК-1” ва “РК-2” қозонхоналарида бўлиб, мавжуд технология ва иш юритиш тармоғини ўргандилар. Маълумот учун, бугунги даврда Жанубий Корея Республикаси дунё энергетика бозорида муҳим ўрин эгаллаган мамлакатлардан бирига айланган ва у Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти корхоналарини модернизация қилиш ҳамда малакавий потенциалини ошириш учун грантлар жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатмоқда. Бу борада кореяликлар билан икки томонлама ўзаро манфаатли шартнома имзоланса, вилоятда ҳам иссиқлик энергияси истеъмолчиларига янада қулай шарт-шароит яратилиши мумкин.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йил январь ойида кузатилган аномал совуқ юртимизда энергетика соҳасидаги нуқсон ва камчиликларни яққол намоён этди. Айниқса, шаҳар шароитида, кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳолига иссиқлик энергияси етказиб беришда кузатилган узилишлар, келиб чиққан ташвиш-муаммолар мавсум олди тайёргарлик ишларининг пухта кўрилмаганини ҳам кўрсатди. Бу ҳол албатта, тегишли ташкилот ва таъминот идоралари учун сабоқ бўлиши, келгусида бу каби хатоликларга йўл қўймаслик чораларини кўришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги қарорига мувофиқ Жаҳон банки иштирокида Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад қозонхоналарда асосий воситаларни модернизация қилиш ва янгилаш, замонавий тежамкор ва энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш, хом ашё ва молиявий ресурсларни самарали ва оқилона ишлатиш, иссиқлик таъминоти ташкилотининг самарадорлигини ошириш ва истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти учун коммунал хизмат кўрсатиш сифатини оширишдир.

Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида жумладан, “Бухороэнергомарказ” АЖ томонидан иссиқлик энергияси билан таъминланааётган 200 дан ортиқ кўп хонадонли турар жойлар ва 32 та ижтимоий соҳа иншоотида жами 264 та индивидуал иссиқлик пунктини ўрнатиш ва ишга тушириш ишларига жорий йил дастлабки чорагидан жадал киришилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса 5,5 километр узунликдаги магистрал қувурни замонавий пенополеуретан қопламали қувурга алмаштириш кўзда тутилган бўлса, учинчи босқичда асосий қозонхонада модернизация ишларини амалга ошириш, мавжуд  моддий-техник имкониятларни яхшилаш чора-тадбири кўрилмоқда.

Шунингдек, тармоққа узатилган ва истеъмол қилинган иссиқлик энергиясини ҳисобга олишнинг самарали тизими жорий этилмоқда. Кўп қаватли уйларда умумий иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари ўрнатилиши ҳам аҳоли учун айни мақсадга мувофиқдир. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 13 070 минг метр куб табиий газ, 280 минг кВт соат электр энергияси, 1,310 минг метр куб ичимлик суви тежалади ва натижада ишлаб чикарилган маҳсулот таннархи 30 фоизгача камайиб, бу жараёнда иссиқлик тармоқларининг “умри” 30 йилгача узайтирилади. Шунингдек, замонавий.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img