|

|

2026 йил 11 Май, Душанба
spot_img

Лойиҳалаш – ўзига хос назоратни талаб этади

Муҳим хабарлар

Ислом Ибодулла
Ислом Ибодулла
"2015-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Кино, телевидение ва радио санъати факультетида таҳсил олган. 2020 йилда Туркия республикасининг Bandırma Ön yedi eylül üniversitesi таркибидаги касб-ҳунар таълимига ихтисослашган ўқув курси тингловчиси. 2021 йилдан эътиборан “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси мухбири."

Бухоро ҳақида гап кетганда, шаҳарнинг улуғвор ўтмишидан қолган осори-атиқалару, кўркам обидалар ақлга келади. Мазкур улуғвор меъморлик қадриятларини янада бойитиб бораётган Бухорода кам эмас. “EVRO-VOSTOK STROY PROEKT” масъулияти чекланган жамияти лойиҳачиларини бунга мисол қилиш мумкин.

2014 йили ташкил топган “EVRO-VOSTOK STROY PROEKT” масъулияти чекланган жамияти бугунга қадар Бухородаги кўплаб ижтимоий соҳа, саноат ва расмий ташриф ҳамда учрашувлар учун турли объектлар лойиҳаларини ишлаб чиққан. Корхона ходимлари бетакрор лойиҳалари билан ҳудуднинг кўринишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

– Асосий фаолиятимиз лойиҳалашдир, – деди корхона раҳбари Олимжон Бақоев. – Шунингдек, мазкур фаолият туридан ташқари бевосита лойиҳа-қидирув, техник назорат ишларини олиб борамиз. Бугунги кунда Бухоро вилоятида аввалги даврларга нисбатан қурилиш даражасининг ўсганлиги яққол сезилади. Албатта, бу ҳолат қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар учун буюртмаларнинг ортишига ва ўзаро рақобат муҳитининг ривож топишига хизмат қилади. Жумладан, корхонамиз ҳам шундай вазиятда бир қанча объект­лар ва олий даражадаги ташрифлар учун тасдиқланган лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Корхонамизда фаолият олиб бораётган ходимлар юқори иш тажрибаси, касбий кўникма ва иқтидорлари билан мазкур жараёнларда асосий ўринни эгалламоқда.

“EVRO-VOSTOK STROY PROEKT” масъ­улияти чекланган жамияти бугунги кунда “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК объект­лари лойиҳаларини шакллантириб келмоқда. Корхона шу кунга қадар Бухоро вилоятидаги кўплаб ижтимоий объектларнинг, саноат зоналари бинолари, шунингдек, давлат доирасидаги учрашув ва ташрифларнинг тасдиқланган ло­йиҳаларини ишлаб чиқди. Жумладан, ўтган даврда вилоятнинг Олот туманидаги мактабгача таълим ташкилоти лойиҳаси, “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” корхонаси буюртмасига биноан Ғиждувон туманидаги йирик текстил биноси лойиҳаси муваффақиятли якунланди.

Қурилиш-архитектура соҳасида амал­га оширилаётган ислоҳотлар ўз навбатида, республикада чуқур таркибий ўз­гариш­ларни амалга оширишни таъминлайди. Миллий иқтисодиёт соҳаларига ташқи ва ички инвестициялар оқимини фаоллаштириш, иқтисодий юксалишнинг янги босқичини бошлаб бериш учун асосий омил ҳисобланади.

“EVRO-VOSTOK STROY PROEKT” масъ­улияти чекланган жамияти ҳам бу борада кўплаб тадбирларга қўл уриб, янгидан-янги объектларнинг қурилишида асосий ишлардан бирини бажариб келмоқда. Жумладан, 2021 йилда Бухоро вилояти прокуратураси ҳомийлигида 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, Транспорт вазирлиги ҳомийлигида Олот туманига қарашли “Буржоқ” МФЙ ҳудудида, қолаверса, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳомийлик маблағлари ҳисобидан “Қиртон” МФЙ ҳудудида янги мактабгача таълим ташкилотлари лойи­ҳалари тайёрланди.

Лойиҳани шакллантириш қурилишнинг энг нозик соҳаларидан биридир. Ҳозирда қурилиш-архитектура соҳасининг айни шу йўналишида фаолият олиб бораётган кўплаб корхоналар мавжуд. Улар ўзларининг турли типдаги лойиҳалари билан қурилиш жараёнларида иштирок этмоқда. Мазкур корхонада ҳам ҳозирги кунда 16 нафар ишчи-ходим севимли соҳалари билан шуғулланиш баробарида ўлкамизнинг қурилиш соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.

– Ҳар бир лойиҳалаш ишлари ўзига хос назоратни талаб этади, – деди Олимжон Бақоев. – Жумладан, биз ҳам ишлаб чиққан лойиҳамизга муаллифлик назоратини амалга оширамиз. Ўз навбатида, агар лойиҳа қурилишида бирор камчилик кўзга ташланса, бу ишни бевосита техник назорат билан бирга амалга оширамиз. Жараён то қурилиш бекаму-кўст битгунга қадар шу тахлит давом этади.

Айтиш керакки, “EVRO-VOSTOK STROY PROEKT” лойиҳа ташкилоти фаолияти фақатгина Бухоро вилояти билан чекланиб қолмай, ҳозирда Тошкент ва Навоий вилоятларида ҳам хизмат кўрсатмоқда. Айни дамда, вилоятнинг Пешку ва Ғиждувон туманларида қурилиши режалаштирилган Президент мактабларининг лойиҳалари устида қизғин амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img