Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ҳамкорлигида тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг мутахассислари учун стажировка Дастури бўлиб ўтмоқда
Aгентлик, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа масъул ходимлар иштирок этаётган ушбу тадбир Туркиянинг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда жорий қилинган рақамли дастурлари ҳамда инновацион ечимлари билан танишиш, соҳада ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган. Иштирокчилар орасида Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва
бошқариш бўлими бош мутахассиси Камолиддин Холматов ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи
Гулбаҳор Мирзаева ҳам бор. Семинар давомида инсон ресурсларини бошқаришнинг
замонавий усуллари ва рақамли ечимлар бўйича тажриба алмашиш, ишга кирган янги
ходимларни давлат хизматига мослаштириш усуллари, Туркиядаги вазирлик ва идоралар Инсон ресурсларини бошқариш департаментлари фаолияти билан яқиндан танишиш кўзда тутилган.


